Жаҳонга кенг миқёсда тарқалиб кетган СОВИД-19 электрон бандлик институционаллашувининг тезлашиб кетишида қўшимча омил бўлди. Ушбу мақолада замонавий дунёда ва хусусан, Ўзбекистон Республикасида эркин бандликдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалалари кўриб ўтилган. Меҳнатга ёллашнинг масофавий бандлик моделлари пайдо бўлиши ва ривожланишини ҳамда электрон меҳнат бозорида юқори малакали мутахассисларнинг мустақил чиқиши, яъни электрон ўз-ўзини иш билан таъминлаш (фрилансерлар) моделини амалга оширишни тақазо этган замонавий интернет технологиялари ҳақида сўз юритилади.